Ҳиндистон Ғарбий Бенгалия штатининг полицияси икки ака-укани қўлга олди. Улардан бири алдов йўли билан хотинининг буйрагини сотиб юборган. Барчаси аёлнинг ҳақиқатни билиб қолиб полицияга хабар бергандан сўнг содир бўлган.
Жабрланувчи 28 ёшли Рита Саркарнинг баён қилишича, икки йил олдин ошқозонида оғриқ пайдо бўлгач, эри Калкуттадаги хусусий даволаш марказига олиб боради. Шифокор эса дарҳол жароҳлик амалиётини ўтказиб, “Энди хавотир олмасангиз ҳам бўлади, яллиғланган “аппендикс”ни олиб ташладик”, дея аёлни тинчлантириб қўйган.
“Шундан сўнг ҳам оғриқ тўхтамади. Ҳаттоки, ундан ҳам бадтарлашди. Эрим эса жарроҳлик ҳақида бошқа бировга гапиришимни тақиқлаб, шифокорга ҳам учрашишимга йўл қўймади”, деди Рита Саркар.
Уч ой олдин аёлнинг ошқозонида яна оғриқ бошланганда ота-онаси нима бўлганлигини аниқлаш учун шифокор кўригига олиб боради. Тиббий текширув натижасида Ританинг ўнг буйраги йўқлиги аниқланган.
Шундан сўнг улар аёлнинг эри Басважита, қайинукаси ва қайнонасининг устидан арз қилиб полицияга мурожаат қилишади. Ака-укалар 5 февраль куни қўлга олинади. Қайнона эса яширинишга улгурган.
Тергов жараёнида буйрак бой тадбиркорга сотилгани аниқланди.
Рита Саркарнинг айтишича, эрининг қариндошлари 12 йиллик турмуш давомида арзимаган сабабларга ҳам аёлни ҳақоратлаб, камситиб келишган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...