Канада бош вазири Жастин Трюдонинг кортежи 10 февралга ўтар кечаси Американинг Калифорния штатида ЙТҲга учради. Трюдога ҳеч қандай жароҳат етмаган. Бу ҳақда KABC TV телеканалига таяниб, «Дарё» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Трюдо Сими-Вэлли шаҳрида жойлашган Роналд Рейген кутубхонасида нутқ сўзлаб қайтаётган бўлган.
Тадбирдан сўнг, кутубхонадан олти километр нарида Toyota ҳайдовчиси Канада бош вазирини кузатиб бораётган мотоцикл билан тўқнашиб кетган. Таъкидланишича, Трюдо ўтирган автомобиль бошқа машина билан тўқнашмаган. Toyota ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган аёл ҳамда болакай шифохонага етказилган. Мотоцикл ҳайдовчисига эса жиддий жароҳат етмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди