Россиянинг Ярославль шаҳрида Lada Granta русумли автомобиль ҳайдовчиси музли йўлга сирғаниб йиқилган аёлнинг ўрнидан туришини кутмай, уни атайлаб босиб кетди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Мазкур видео фойдаланувчи Евгений Жаворонков томонидан Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилди.
Видеороликда йўлни кесиб ўтаётган аёлнинг сирғаниб йиқилганлигини, ўрнидан туришга ҳаракат қилаётганда Lada Granta русумли автомобиль ҳайдовчиси уни атайлаб босиб кетганлигини кўриш мумкин. Видеоёзувдан аёл кучли зарба олганлиги кўриниб турибди.
Воқеага гувоҳ бўлганлар ҳам аёлга ёрдам беришга шошилмаган. Светофорда тўхтаган автомобиллар ҳам уни айланиб ўтиб кетган.
Видеоролик муаллифининг маълумот беришича, мазкур ЙТҲда 45 ёшли аёл жабрланган. Вилоят йўл ҳаракати хизмати воқеа гувоҳларини ва аёлни босиб кетган ҳайдовчини қидирмоқда.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи