date
views 4 388

Туркия Сурияда «террорчилар колоннаси»га зарба берилгани ҳақида маълум қилди

Туркия Сурияда «террорчилар колоннаси»га зарба берилгани ҳақида маълум қилди
Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг маълум қилишича, мамлакат артиллерияси Суриянинг Афринида «террорчилар автоколоннаси»га зарба берди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилмоқда.

«PYD («Демократик иттифоқ» курдлар партияси), YPG (курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари) ва ИШИДнинг 30-40 транспорт воситасидан иборат колонна 22 февраль куни Африн шаҳрига жануби-шарқий йўналишдан қараб ҳаракатланган. Туркия Қуролли кучлари артиллерияси автоколоннага Африндан 15 километрлик масофада зарба берди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Африн яқин вақт ичида ўраб олинишини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Сурияда «террорчилар колоннаси»га зарба берилгани ҳақида маълум қилди