Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 25 февралда партия анжуманидаги чиқиши вақтида ҳарбий кийимда бўлган кичик қизчага агар у ҳалок бўлса уни иззат-икром билан дафн қилишларини айтди. Ушбу ҳолат видеоси Мeduza томонидан намойиш қилинди.
Таъкидланишича, қизча Эрдўған эътиборини тортган ва у қизчани саҳнага таклиф қилган.
“Унинг чўнтагида Туркия байроғи ҳам бор... Агар у ҳалок бўлса, унинг жасади устидан байроқ ёпишади, иншааллоҳ”, деб айтган Эрдўған.
Видеода қизчанинг кўзлари ёшланиб турганини кўриш мумкин.
Эрдўған буни кўриб, Туркиянинг махсус операцияларни бажарувчи кучлари номини назарда тутиб, “қизил беретлар ҳеч қачон йиғламайдилар” деб қизчани юпатган.
“У барчасига тайёр, шундай эмасми?”, деб қизчадан сўраган Эрдўған. Қизча бунга жавобан “Ҳа” деб жавоб берган. Эрдўған шундан кейин энгашиб, қизчани ўпиб қўйган.
Бироқ Twitter фойдаланувчилари Эрдўғаннинг бу хатти-ҳаракатини қоралашган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»