10:20 / 03.03.2018
4 737

Эрон буткул доллардан воз кечди

Эрон буткул доллардан воз кечди
Эронда АҚШ долларларида импорт келишувларини амалга ошириш тақиқланди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Эндиликда Эрон божхона идоралари ҳисоб-китобларда доллар қўлланган декларация ва маҳсулотлар олиб киришга буюртмалар билан ишламайдилар.

Импортчилар доллар ўрнига евро ёки савдо олиб бориладиган давлатлар миллий валюталарини ишлатишлари мумкин бўлади. Эрон марказий банкининг таъкидлашича, доллар тақиқланиши оқибатида халқаро битимларда муаммолар бўлмайди, чунки ҳозирда мамлакатда доллар ташқи савдо операцияларининг оз миқдорида қўлланади. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, евронинг қўлланиши икки марта валюта айирбошлаш зарурати туфайли импортчиларнинг харажатларини кўпайтириши мумкин.

Доллар тақиқланишининг сабабларидан бири Эрон миллий валютаси – риалнинг қадрсизланиб бораётгани ҳисобланади. Йил бошидан Эрон валютаси 8 фоизга қадрсизлашган, 2017 йилда ҳам унинг курси пасайган. Долларга импорт қилишнинг тақиқланиши Эронда долларга талабни камайтириши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон буткул доллардан воз кечди