Эронда қутқарув отрядлари Туркиянинг Bombardier Challenger 600 хусусий самолёти қулаган ҳудудга етиб борди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».
Ҳалокат жойида 11 киши — 8 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзосининг куйган тана қолдиқлари топилди. Уларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК таҳлили талаб қилиниши билдирилмоқда.
Қидирув-қутқарув операциясига бир неча махсус бригада, шунингдек, альпинистлар ва ўт ўчирувчилар жалб этилди. Самолёт бўлаклари денгиз сатҳидан 400-500 метр баландликда, деярли қоя қирғоғида топилди.
Фото: Tasnim
Эслатиб ўтамиз, Basharan Holding’га қарашли ва Шаржадан Истанбулга йўл олган хусусий самолёт 11-март, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:20 да радарлардан ғойиб бўлди.
Шаҳри Корд шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда қулаган ва ёниб кетган ҳаво кемаси бортида холдинг эгаси қизи, 28 март куни тўйи бўлиши белгиланган Мина Башаран ва унинг 7 нафар дугонаси бор эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин