
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Сурияда ҳаракат қилаётган барча томонларнинг мақсади ва тактикаси мамлакат чегараолди туманлари аҳолисига маълумдир.
«Айнан шунинг учун Суриядаги Талл-Рифатдан Манбижгача, Талл-Обод ва Расулайнгача бўлган туманлар аҳолиси Туркиянинг келиши тарафдоридир, унинг сиёсати одамлар онгида хавфсизлик, тинчлик ва тартибдан дарак беради», - дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради Anadolu.
Унинг таъкидлашича, ҳеч ким Туркия Сурияни эгаллаб олаётгани ҳақида баёнот беришга ҳақли эмас.
«Айнан Ғарб бутун тарих давомида ўзини истилочи ва тажовузкор сифатида бир неча марта кўрсатиб қўйган», - дея таъкидлаб ўтди Туркия етакчиси. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.