Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова
Фото: РИА Новости / Евгений Одиноков
Россия ва кўплаб Ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатларинг совуқлашуви ва дипломатларнинг чиқариб юборилишидан асосий мақсад футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Россияда ўтказилишига йўл қўймасликдир. Мазкур фикрни бугун, 1 апрел куни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилган. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълумот берди.
«Мен шундай тасаввур қилаяпман, ҳамма ҳаракатлар мазкур ўйинларни рус майдонида ўтказмасликка қаратилган. Барча «усуллар» яхши, ният эса Россиядан жаҳон чемпионатини тортиб олиш», — деган Захарова.
Маълумки, жорий йилнинг 4 март куни Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши туфайли Ғарб давлатлари ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Ҳатто Буюк Британия ва Исландия ҳукумати Россиядаги жаҳон чемпионатига бормасликларини маълум қилдилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин