07:03 / 08.05.2018
3 819

Ироқлик йигитдан шафқат намунаси

Ироқлик йигитдан шафқат намунаси
Туркиянинг Самсун шаҳридаги трамвайда содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинди.

Кечқурун трамвайда кетаётган йўловчилардан бири 7-8 ёшлардаги боланинг пойабзалсиз эканини кўриб қолди. Ҳолбуки, ўша кеч ёмғир ёққан ва ҳаво салқин эди. Йўловчи йигит ўз пойабзалини ечиб, болага кийдириб қўйди, ўзи эса уйига ялангоёқ кетди.

Бу воқеанинг видеотасвири ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, маҳаллий журналистлар ўша йўловчи йигитни қидириб топишди. У ироқлик 21 ёшли қочқин Муҳаммад Алсамарай бўлиб чиқди. У Туркияда 2014 йилдан бери яшар ва мебель цехида ишлар экан. Муҳаммад пойабзалини берган бола эса суриялик экани маълум бўлди.

“Унга жуда ачиндим, ёш бола пойабзалсиз юриши мумкин? – дейди Муҳаммад. – Лекин пойабзалимни олишга уни аранг кўндирдим”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқлик йигитдан шафқат намунаси