
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Францияда муқаддас Қуръонга қарши ҳаракатлар бошланганини қоралади.
Эрдўған Туркия олий мажлиси йиғилишида сўзлаган нутқида бу ҳақда гапириб ўтди, дейилади Azon.uz нашри хабарида.
Маълумки, Францияда 300 кишининг имзоси билан Қуръони Каримдан баъзи оятларни чиқариш тўғрисида билдирув тайёрланди.
Ушбу билдирувни имзолаганлар орасида мамлакатнинг собиқ президенти Николья Саркози ҳам бор.
“Францияда ҳақиқатни билмаганлар Қуръондан баъзи оятларни чиқариб ташлаш талаби билан билдирув эълон қилди. Ажабо, умрида ўз муқаддас китоблари бўлмиш Инжил, Таврот ва Забурни ҳеч ўқиб кўрганларми? Менимча, ўқиса ҳар ҳолда ўз муқаддас китобларини ҳам ман қилган бўлардилар”,-деди Туркия президенти.
Эрдўған: “Эй ғарб! Бизнинг муқаддас китобимизга ҳужум қилар экансиз, биз аксинча сизнинг муқаддас қадриятларингизга ҳужум қилмаймиз, бироқ сизни ағдариб ташлаймиз. Шуни билиб қўйинг. Сиз кимсизкм бизнинг қадриятларимизни топтаяпсиз. Биз сизнинг қанчалик пасткаш эканлигингизни биламиз”, – деди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар