
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған асосий мухолиф партия – Халқ-республика партиясидан президентликка номзод Муҳаррам Инжени судга берди, деб ёзади Кун нашри. Бунга эса Инженинг Эрдўған 2001 йилда АҚШга мухолифатчи Фатҳулла Гулен ёнига боргани ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган.
Туркия ҳукумати Гуленни 2016 йилдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айблаб келади. Гулен 1999 йилдан бери АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаб келади.
Инже Баликесирдаги намойишда Эрдўғанга мурожаат қилиб, “Сен партиянгни 2001 йилда ташкил этаётганингда Пенсильванияга рухсат учун борганмидинг?”, деб айтган.
“Гумонланувчи томонидан намойишда айтилган гаплар ҳурматли президентга жиддий ҳужум ҳисобланади ва ҳақиқатга мос келмайди”, деб айтилган шикоят аризасида.
Таъкидланишича, бундай тасдиқларни сўз эркинлиги тушунчаси доирасида қабул қилиб бўлмайди. Эрдўғаннинг адвокати Инжедан 100 минг турк лираси (21 минг доллар) миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
Эрдўғаннинг ўзи эса Haberturk телеканалида ушбу вазиятга изоҳ бериб, “Мен Пенсильванияга рухсат олиш учун борадиган пасткаш сиёсатчи эмасман”, деб айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар