09:27 / 10.06.2018
3 120

Туркия Сурия билан чегарада 564 километрлик девор қурилишини якунлади

Туркия Сурия билан чегарада 564 километрлик девор қурилишини якунлади
Туркиянинг уй-жой қурилишини ривожлантириш бошқармаси (TOKİ) Сурия билан чегарада узунлиги 564 кмлик модул девор қурилишини якунлади.

Модул девор чегарада хавфсизлик чораларини кучайтириш доирасида барпо этилган. Жумладан, девор Суриядан Туркияга ноқонуний миграциянинг олдини олишга кўмак бериши кўзда тутилган.

TOKİ Сурия билан девор қуришни якунлагандан кейин Эрон билан чегарада 144 кмлик девор қуришни бошлашга киришган. Таъкидланишича, бу қурилиш ҳам якунланиш босқичида.

Туркия-Сурия чегарасида, Ал-Аси дарёси оқиб ўтадиган қисмдан ташқари, 711 кмлик модул девор қурилган. Девор оғирлиги 7 тонна, баландлиги 3 ва эни 2 метр келувчи бетон блоклардан қурилган. Шунингдек, Туркия-Сурия чегарасини миналардан тозалаш ишлари давом этмоқда.

Таъкидланишича, девор эвазига Туркия-Сурия чегараси 2 йил аввалгидан анча хавфсизроққа айланган. Чегара бўйлаб шунингдек автомобил йўли қурилган бўлиб, унинг эвазига 30-40 кмлик йўл турк аскарларига 15 дақиқагача қисқарган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)