
Туркиянинг Ширнак вилояти Силопи туманида Мустақил саноатчи ва тадбиркорлар уюшмасининг бир гуруҳ аъзолари аҳолининг икки дўкон ва бир новвойхонага бўлган қарзларини тўлаб берди.
“Анадўли” агентлигининг хабар беришича, тадбиркорлар икки маҳаллада жойлашган дўконлар ва новвойхонага бориб, қарз дафтарларини текширган. Пировардида жами 200 кишининг 15 минг лира (тахминан 3250 АҚШ доллари) қарзини тўлаб берган.
Бу ҳолатдан ҳам дўкондорлар, ҳам қарздорлар хурсанд бўлди.
Айтилишича, бундай анъана усмонийлар давридан бери давом этиб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар