
БМТ маълумотига қараганда, дунё бўйича 65 миллиондан ортиқ киши урушлар, қуролли низолар, қашшоқлик сабаб уйларини тарк этган ва қочқинга айланган.
Энг кўп қочқин яшаётган давлат Туркия ҳисобланади. Бу ерда 3,6 миллион суриялик, 169 минг афғонистонлик, 143 минг ироқлик, 35 минг эронлик, қарийб 5 минг сомалилик – жами 3,9 миллион қочқин яшамоқда.
Туркия бўйича энг кўп қочқин яшайдиган шаҳарлар орасида Истанбул, Шонлиурфа, Хатай, Газиантеп, Мерсин, Анада ва Килис бор. Биргина Истанбулда қарийб 562 минг суриялик яшайди. Килиснинг аҳолиси 136 минг нафар, бу ерга ўрнашган суриялик қочқинлар сони – 131 минг нафар.
Манбa: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар