21:03 / 25.06.2018
5 780

Ўзбекистонлик йўловчилар бўлган микроавтобус Қозоғистонда ЙТҲга учради (фото)

Ўзбекистонлик йўловчилар бўлган микроавтобус Қозоғистонда ЙТҲга учради (фото)
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида мудҳиш рўй берган ЙТҲ рўй берди. Унда ўзбекистонлик йўловчиларнинг ҳам жабр кўргани айтилмоқда.

Сариёғоч-Чимкент трассасида ҳаракат қилаётган "Мазда" русумли автомашинаси "Sang Yong Istana" микроавтобуси билан тўқнашиб кетган.

Дастлабки маълумотрга кўра, микроавтобусда 10 нафар йўловчи бўлиб, улардан 4 нафари эса ўзбекистонликлар бўлган.

ЙТҲ натижасида 10 киши жароҳатланган бўлиб, улардан уч нафари воқеа жойида вафот этган.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, енгил автомашина микроавтобус томон қарама-қарши келган ва натижасида микроавтобус билан тўқнашган.

ЙТҲда жабрланганларнинг барчаси Чимкентдаги шифохонага етказилган бўлиб, улардан уч нафари ҳозирда Жонлаштириш бўлимида қолмоқда.

Ўзбекистонлик йўловчиларнинг вафот этгани ёки йўқлиги борасида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик йўловчилар бўлган микроавтобус Қозоғистонда ЙТҲга учради (фото)