22:15 / 03.07.2018
12 453

Туркияда ўнлаб ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди…

Туркияда ўнлаб ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди…
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари Болу, Аланья, Трабзон шаҳарларида Ўзбекистондан келиб ҳаром йўл билан пул топаётган ўнлаб суюқоёқларни қўлга олди. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон ҳамда Туркия одам савдосига қарши ўзаро ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Шу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимлари расман маълум қилишган.

Туркия шимоли-шарқида жойлашган Болу шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходими Метин Қоратошнинг гапига кўра, шу йилнинг 1 июлида махсус операция натижасида олти нафар ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинган.

— Улар депорт изоляторига жойлаштирилди, — деди Қоратош. — Барчаларини тери-таносил хасталиклари бўйича мутахассислар текширувдан ўтказишди. Фоҳишалар истироҳат боғларидан бирида интим хизмат кўрсатгани учун ҳақ олаётганда тутилди. Энди улар ватанига ҳайдаб чиқарилади ва беш йил давомида Туркия ичкарисига кира олишмайди.

Худди ўша куни Аланья, Трабзонда ҳам ўнлаб шундай аёллар қўлга олинган. Шу ҳақда Аланья шаҳар хавфсизлик хизмати вакили Маҳмуд Тўпал хабар берган. Унинг айтишича, ўзбекистонлик аёллар орасида илгари мамлакатдан ҳайдаб чиқарилганлари ҳам бўлган. Бу аёллар айланма йўллар билан ноқонуний тарзда Туркияга кириб келган.

Қўлга олинган фоҳишалар ҳақидаги маълумотлар дарҳол Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига юборилган. Қолаверса, Маҳмуд Тўпал улар ҳақидаги баъзи маълумотларни эълон қилган. Мана уларнинг исм ва ёши ҳақидаги маълумотлар:

Сарвинозой (20 ёш), Мафтуна (19 ёш), Маҳфуза (36 ёш), Зироат ва Хуршида (31 ёш). Фоҳишаларни мижозларга пуллаш билан ўзбекистонлик 49 ёшли Ойсара Р. исмли аёл шуғулланган.

Исми-шарифи сир тутилишини сўраган Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходими ҳам Тўпалнинг гапларини тасдиқлади. У яна бир нарсани айтиб ўтди. Туркияга борган аёлларнинг барчаси ҳам фоҳиша эмас. Уларнинг кўпчилиги ҳалол йўл билан пул топиб оиласини боқмоқда. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди-да! Ҳалол аёлларнинг орасига шунақанги енгилтабиатлари ҳам кириб қолиши алам қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ўнлаб ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди…