
Туркия Олий сайлов кенгаши мамлакатда 24 июнь куни бўлиб ўтган президентлик ва парламентлик сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Дарё».
Президентлик сайловларида 52,59 фоиз натижа билан Тоййиб Эрдўғон ғолиб бўлди.
Сайлов натижаларига кўра, Эрдўғоннинг асосий рақиби Инже 30,64 фоиз, Демирташ — 8,40 фоиз, Акшенер — 7,29 фоиз, Карамоллаўғли — 0,89 фоиз, Перинчек — 0,20 фоиз овоз тўплаган.
Парламент сайловларида 42,56 фоиз овоз тўплаган Адолат ва тараққиёт партияси ғолиб чиқиб, парламентдаги 600 ўриндан 295 тасини эгаллади. Миллий ҳаракат партияси 11,10 фоиз овоз тўплаб, 49 ўринни эгаллади.
Халқ-республика партияси 22,65 фоиз овоз билан парламентда 146 ўрин, «Яхши партия» — 9,96 фоиз ва 43 ўрин, «Саодат» партияси — 1,34 фоиз, уларни бирлаштирувчи Миллий альянс — 33,70 фоиз ва 189 ўринни эгаллади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар