date
views 2 899

Туркия махсус хизматлари Мўғулистондан мухолифатчини ўғирламоқчи бўлди

Туркия махсус хизматлари Мўғулистондан мухолифатчини ўғирламоқчи бўлди
Фото: «Корреспондент.net»
Туркия махсус хизматлари Мўғулистондан қўним топган туркиялик мухолифатчи ўқитувчини олиб чиқишга уринди, аммо Мўғулистон расмийлари бунга тўсқинлик қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Айтилишича, Вайсал Оқчой диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлиқ халқаро мактаблар тармоғини бошқаради.

Айтилишича, ўқитувчи Улан-Батордаги уйидан ўғирлаб кетилган.Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт Улан-Батор аэропортига қўнгани маълум бўлганидан сўнг Оқчойнинг қариндошлари аэропорт олдида тўплана бошлаган. Бундан хабар топган Мўғулистон ички ишлар вазирлиги самолётнинг кетишига йўл қўймаган ҳамда ўқитувчини мамлакатда олиб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия махсус хизматлари Мўғулистондан мухолифатчини ўғирламоқчи бўлди