date
views 7 410

Эрдўған турк матбуотини жаҳондаги энг эркин матбуот деб атади

Эрдўған турк матбуотини жаҳондаги энг эркин матбуот деб атади

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк матбуотини жаҳондаги энг эркин матбуот деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Жаҳоннинг ҳеч бир ерида матбуот Туркиядагичалик эркин эмас. Мен буни жуда катта ишонч билан айтяпман”, – деди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, турк журналистлар “ҳатто демократик мамлакатлар”да ҳам маъқулланмайдиган кўплаб ҳаракатларни амалга ошира олишади.

Эрдўған мамлакатдаги журналистларни таъқиб қилаётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб чиқди. Шунга қарамай, 2012 ва 2013 йиллар якунига кўра, Туркия қамоқда ўтирган журналистлар сони бўйича жаҳонда етакчи бўлган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған турк матбуотини жаҳондаги энг эркин матбуот деб атади