
Жанубий Корея собиқ президенти Ли Мён Бак порахўрлик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Reuters'га таяниб "Кун" нашри хабар бермоқда.
2008 йилдан 2013 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган Жанубий Корея собиқ раҳбарини турли компаниялар, жумладан, Samsung’дан пора сифатида 10 миллион доллар миқдорида пул олишда айблашмоқда. Ли Мён Бакнинг ўзи қўйилган айбларни инкор этяпти.
Ли Мён Бак қамоққа тушиб қолган Жанубий Кореянинг тўртинчи президенти бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хенинг қамоқ муддати 25 йилгача оширилганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.