10:10 / 19.10.2018
3 505

Туркиядаги масжид 37 йил давомида каъбага нисбатан нотўғри жойлашган бўлгани аниқланди

Туркиядаги масжид 37 йил давомида каъбага нисбатан нотўғри жойлашган бўлгани аниқланди
Туркиянинг Ялова вилоятидаги масжидлардан бири Каъбатуллоҳга нотўғри жойлашгани аниқланди. 37 йил давомида намозхонлар бундан бехабар бўлганлар. Бу ҳақда Daily Sabah турк нашри маълум қилди.

1981 йилда масжид қурилишида хатоликка йўл қўйилиб, каъбага йўналишни олишда 33 даражага адашилган. Туркия диний идоралари вакиллари хатоликни кўздан кечириш учун масжидга келишган. Маҳаллий имом ушбу муаммонинг вақтинчалик ечимини топган: масжиднинг полига каъбага тўғри йўналишни кўрсатиш учун ингича арқонлар тортиб чиқилган.

Масжид имоми Исо Қоянинг маълум қилишича, ушбу хато ҳақида барча хабардор қилинган. Масжид жойлашган қишлоққа юқорироқ мартабадаги имом келиб, маҳаллий аҳолига ўзгаришлар ҳақида тушунтириш берган. Таъкидланишича, масжид интерьери кейинроқ каъба томонга йўналган қилиб тўлиқ ўзгартирилади.

Нашрда таъкидланишича, намозхонлар бу хатоликдан бехабар бўлганлари сабабли уларнинг намозлари тўғри адо этилган деб ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиядаги масжид 37 йил давомида каъбага нисбатан нотўғри жойлашган бўлгани аниқланди