01:30 / 25.10.2018
3 311

Журналистнинг ўлдирилиши Саудия Арабистони ва Туркия муносабатларига раҳна сола олмайди

Журналистнинг ўлдирилиши Саудия Арабистони ва Туркия муносабатларига раҳна сола олмайди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 24 октябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон мулоқотини ўтказди.

Туркия етакчиси маъмурияти матбуот хизматидан "Анадолу" агентлигига маълум қилинишича, телефон мулоқоти Саудия томон ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигида саудиялик журналистнинг ўлдирилишини ҳар томонлама ўрганиш доирасида қўшма ҳаракатлар бўйича фикрлар алмашилди.

Валиаҳд шаҳзоданинг шу кунларда Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Future Investment Initiative (FII)форумида айтган сўзларига кўра, Саудия Арабистони журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича жиноятни фош этиш учун Туркия билан ҳамкорлик қилади.

Унинг таъкидлашича, баъзи доиралар Ар-Риёд ва Анқара ўртасида юзага келган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
"Саудия Арабистони ва Туркия ўртасидаги муносабатларга раҳна солиш истагидаги кучлар мавжуд. Бироқ Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жаноблари бор экан, улар бунга эриша олишмайди", - дея таъкидлаган валиаҳд шаҳзода.

Шунингдек, у Саудия Арабистони ва Туркия ҳукуматлари бу борадаги ҳамкорликларини амалда исботлашлари ҳамда адолат охир-оқибат ғалаба қозонишини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Журналистнинг ўлдирилиши Саудия Арабистони ва Туркия муносабатларига раҳна сола олмайди