
Бир неча кун аввал Суриядан Туркияга олиб келинган япониялик журналист Ясуда Дзюмпэи ватанига қайтди, дея хабар бермоқда Azon.uz.
Туркияда журалистлар билан учрашган Ясуда Дзюмпэи Сурияда уч йил давомида “жаҳаннамни бошидан ўтказганини” ва “озодликка чиққанидан бахтиёр эканини” айтди. Шунингдек, у ўтган вақт мобайнида дунёдаги ўзгарган шароитларга қандай мослашишини билмаслигини маълум қилди.
Япония бош вазири Синдзо Абэ журналистнинг озодликка чиқишида ёрдам кўрсатгани учун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Қатар амири Тамим ибн Ҳамад ал-Танийга миннатдорчилик билдирди.
Ясуда Дзюмпэи 2015 йилда “Жабҳат ан-Нусра” (собиқ “Ҳайъат таҳрир ал-Шом”) жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар