15:23 / 30.10.2018
3 887

Ҳабиб Нурмуҳамедов Истанбулдаги аэропорт очилишида қатнашди

Ҳабиб Нурмуҳамедов Истанбулдаги аэропорт очилишида қатнашди
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 29 октябрь кунм Туркия Республикаси ташкил топганига 95 йил тўлиши муносабати билан Истанбулда янги аэропорт очилиш маросими бўлиб унда. Аэропортда давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған очиб берди.

Маросимда дунёга машҳур спортчи Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳам иштирок этди. Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған таклиф қилинган меҳмонлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашаркан, Ҳабиб Нурмуҳамедов билан ҳам саломлашиб, фаолиятига нисбатан муносабатини билдирган.

Маросимга Албания президенти Илир Метан, Қатар Амирлиги Тамим бин Ҳамад Ал Тани, Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбеков, Косово Президенти Ҳошим Тачи, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Мустафо Акининг, Македония Президенти Жорж Иванов, Молдова президенти Игор Додон, Покистон Президенти Ариф Алви, Сербия президенти Александр Вукик, Судан президенти Умар Хассан Аҳмад ал-Башир, Босния ва Герцеговина Бош вазири Денис Звездич, Болгария Бош вазири Бойко Борисов, АТУ раҳбари Гагаузиа Марина Влах, Ташқи вазирлик ва идоралар, қолаверса кўплаб хорижий меҳмонлар қатнашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳабиб Нурмуҳамедов Истанбулдаги аэропорт очилишида қатнашди