
6 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммити, МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ташкилоти саммити бўлиши ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берган.
Бундан бироз аввал Россия Давлат думаси спикери Ўзбекистонга КХШТ Парламент ассамблеясида кузатувчи мақомини таклиф этгани маълум қилинганди.
Остонада 8 ноябрда бўлиб ўтган КХШТ саммитида ташкилотнинг янги бош котибини тасдиқлаш масаласи очиқ қолган. КХШТ аъзолари уни 6 декабрда Санкт-Петербургдаги саммитда қайта кўриб чиқишга келишиб олишган эди.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ – ОДКБ) ҳарбий-сиёсий блокдир. КХШТ аъзолари — Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон. Ўзбекистон бу ташкилотдан 2012 йилда чиқиб кетган. Ташкилотнинг асосий мақсади тинчликни, халқаро ва ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш, коллективлик асосида аъзо мамлакатларнинг мустақиллиги, ҳудудий бутунлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш. Ушбу мақсадларга эришишда сиёсий чоралар устуворликка эга.
Санкт-ПетербургКХШТ саммитиМДҲ учрашувиЕвроосиё иттифоқиДмитрий ПесковКоллектив хавфсизликРусияЎзбекистонТинчлик мустаҳкамлаш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг