«Трампнинг ўзи келди, Путин боргани йўқ...»

  • 5-12-2018, 18:58
  • 3 638
  • Дунё
  • «Трампнинг ўзи келди, Путин боргани йўқ...»
    Аргентинада бўлиб ўтган G20 саммити доирасида Россия ва АҚШ президентларининг режалаштирилган учрашуви тадбир арафасида Қўшма Штатлар етакчиси томонидан бекор қилинган эди. Бунга сабаб сифатида Керчь бўғозидаги ҳодиса кўрсатилганди.

    Хуллас, саммит ўтди, унда тегишли ҳужжатлар имзоланди, махсус декларация қабул қилиинди. Бироқ ҳозир гап бунда эмас. Гап ушбу тадбир жараёнида Россия президенти В.Путин ва АҚШ раҳбари Д.Трамп барибир учрашганида.

    Икки давлат етакчиларининг суҳбати тик оёқда, нари борса, 10-15 дақиқа давом этган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритар экан, Россия президентининг ёрдамчиси Ю.Ушаков шундай деди: «Бизнинг президент боргани йўқ, жаноб Трампнинг ўзи унинг ёнига келди...»

    Саммит ниҳоясида ўтказилган матбуот анжуманида Путин Трамп билан бўлган қисқа мусоҳабаси ҳақида тўхталиб, шунинг ўзи «Керчь бўғозидаги ҳолат, бундаги бизнинг позициямизни бевосита билдириб қўйиш»га етарли бўлганини таъкидлади. Пировардида, ҳар ким ўз фикридан қолганини ҳам яшириб ўтирмади Владимир Путин.

    » » «Трампнинг ўзи келди, Путин боргани йўқ...»