Фото:«Sochi-express.ru»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путинга украиналик денгизчиларни озодликка чиқариш ҳақидаги илтимосни етказганини маълум қилди.
Эрдўғоннинг айтишича, Керч кесишмасидаги ҳодисадан сўнг у Путин билан ҳам, Украина президенти Пётр Порошенко билан ҳам гаплашган.
«Ҳозир, билишимча, ҳодиса бўйича тергов олиб борилмоқда. Шундан сўнг қарор қабул қилинади», - дейди Эрдўғон.
Унинг аниқлик киритишича, бу вазиятда Туркия фақат илтимос қила олади, аммо ундан уёғига ўтмайди.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Украинанинг уч кемаси Керчь бўғозидан Россия чегарасини кесиб ўтгани учун қўлга олингани сабабли, икки давлат муносабатлари янада совуқлашди. Вазиятга АҚШ аралашиб, ҳатто Қора денгизга ҳарбий кемалар юбориш ниятини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади