“Мисс коинот” танловининг америкалик иштирокчиси ксенофобияда айбланди

  • 14 декабрь 2018, 20:12
  • 1 603
  • Дунё
  • “Мисс коинот” танловининг америкалик иштирокчиси ксенофобияда айбланди
    “Мисс коинот”нинг америкалик иштирокчиси Сара Саммерс шу танлов қатнашчилари бўлган Вьетнам ва Камбоджа давлатлари қизлари устидан кулгани учун ксенофобияда айбланди.

    Жумладан, "Diet Prada" аккаунти Сара Саммерснинг ижтимоий тармоққа қўйган ролигини бағрикенг инсонга хос бўлмаган ноҳақ ёндашув сифатида баҳолаган.

    Сара Саммерс мазкур танлов таассуротлари бўйича ижтимоий тармоққа қўйган ролигида Камбоджа ва вьетнамлик иштирокчиларнинг “инглиз тилини ёмон билишини” таъкидлаган. Қизларнинг Австралия ва Колумбиядан ташриф буюрган рақибалари ҳам бу камчиликдан холи эмаслигини қайд этган.

    Саммарс ўз видеосида “Мисс Камбоджа” устидан куларкан, бу танловда қатнашганларнинг аксариятини “менинг инглизчамни билишмайди”, деб айблаган.

    Вьетнамлик ишрокчи қиз ҳақида “ўзини гўё инглизча биладигандек тутса-да, гаплашиб қолсангиз, жим қолади ва жилмайиб тураверади” деган.

    Саммерснинг ижтимоий тармоқдаги бу чиқиши кўпчилик томонидан "шунчаки бефаросатлик" дея баҳоланган. “Чунки “Коинот гўзали” танлови оғзаки нутқ эмас, гўзаллик танлови ҳисобланади”, дейишган улар.

    Шу йилнинг 10 декабрида Таиландда ўтказилган “Коинот гўзали” танлови иштирокчилари ўз давлатлари миллий либослари ёки рамзларини тақдим этиши билан алоҳида ўрин тутган эди.

    Ксенофобия – ўзига нотаниш ҳамда бегона бўлган вазиятларни қабул қила олмаслик, улардан қўрқиш ҳисси.

    Фикрлар

    » » “Мисс коинот” танловининг америкалик иштирокчиси ксенофобияда айбланди