09:00 / 17.01.2019
5 994

Энг кўп миллионерлар қаерда яшашини биласизми? (рейтинг)

Энг кўп миллионерлар қаерда яшашини биласизми? (рейтинг)
«Wealth-X» консалтинг компанияси 2023 йилгача миллионер фуқаролари улуши энг тез кўпаядиган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Рейтингни ҳисоблашда шахсий ҳисобида 1 миллиондан 30 миллион долларгача бўлганлар кўзда тутилди.

Етакчи ўнликни Нигерия бошқармоқда — мамлакатда миллионерлар сони 2023 йилгача 16,3 фоизга ўсади.

Иккинчи ўриндан ўнинчи ўрингача қуйидагича кўриниш олди: Миср (12,5 фоиз), Бангладеш (11,4 фоиз), Вьетнам (10,1 фоиз), Польша (10 фоиз), Хитой ва Кения (9,8 фоиздан), Ҳиндистон (9,7 фоиз), Филиппин (9,4 фоиз) ва Украина (9,2 фоиз).

2018 йил охирига келиб жаҳонда 1 миллиондан 30 миллионгача маблағи бор кишилар сони 22,4 миллион нафарни ташкил этди.
Бу инсонлар шартли равишда «High Net Worth» (HNW) дея тоифаланади.

Барча HNW ларнинг қарийб 75 фоизи ўн мамлакатда яшайди: АҚШ (8,6 млн. киши), Хитой (1,9 млн.), Япония (1,6 млн.), Германия (1 млн.), Буюк Британия (894 минг киши), Франция (877,4 минг), Канада (505 минг), Жанубий Корея (476,7 минг), Австралия (473,6 минг) ва Италия (418 минг киши).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг кўп миллионерлар қаерда яшашини биласизми? (рейтинг)