14:12 / 23.01.2019
5 982

Сала самолётдан овозли хабар юборди: “Ҳозир у қулаб кетади, қандай даҳшат”

Сала самолётдан овозли хабар юборди: “Ҳозир у қулаб кетади, қандай даҳшат”
“Салом, йигитлар, ишлар қалай? Ука, менинг кучим қолмади. Нантда бир қатор ишлар қилдим, ҳозир сочилиб кетиши мумкин бўлган самолётда Кардиффга учяпман. Эртага ҳаммаси бошланади, кундузи янги жамоа билан машғулотларга киришаман. Кўрамиз, нима бўларкан. Ака-укалар, опа-сингиллар қалай? Ҳаммаси яхшими? Яна бир ярим соатдан сўнг мендан янгиликлар бўлмаса, билмайман, кимдир мени қидирaдими. Балки мени топишнинг имкони бўлмас. Худойим, қандай даҳшат”,— дейди Сала юборган овозли хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг “Нант” клубини тарк этиб, аргентиналик футболчи “Кардифф” сафига қўшилиш учун Уэльсга учган, хусусий самолёт (“Кардифф”га тегишли эканлиги ва унинг техник кўрикдан ўтмаганлиги айтилмоқда) Ла-Манш бўғози устида радарларда кўриниш бермай қолганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сала самолётдан овозли хабар юборди: “Ҳозир у қулаб кетади, қандай даҳшат”