11:14 / 27.01.2019
6 794

Туркияда Ҳуррам султоннинг рус миллатига мансублиги ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилди

Туркияда Ҳуррам султоннинг рус миллатига мансублиги ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилди
Туркия ҳукумати Украина элчихонаси мурожаатига кўра турк султони Буюк Сулаймоннинг рафиқаси Ҳуррам султоннинг Истанбулдаги мақбараси олдидаги стенддан унинг рус миллатига мансублиги ҳақидаги маълумотларни олиб ташлади. Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилди.

“Секин-аста тарихий ҳақиқатни тикламоқдамиз: Украина элчихонасининг мурожаатидан кейин турк томони Султон I рафиқаси Роксолананинг Истанбулдаги Сулаймония масжиди ёнидаги мақбарасидан унинг гўёки россиялик эканлиги ҳақидаги матнни ўчириб ташлади”, дейилган Украина элчихонасининг твиттердаги хабарида.

Таъкидланишича, эндиликда мақбарада “Султон Сулаймон рафиқаси Ҳуррам султон (Роксолана), украиналик ва султон Салим [II]нинг онаси” деган ёзувни кўриш мумкин.

Ҳуррам султон (1502/1505 - 1558) Усмон империяси султони Буюк Сулаймоннинг рафиқаси бўлган. Унинг ҳақиқий исми ва келиб чиқиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Баъзи манбаларда у рус илдизларига эгалиги, бошқаларда эса у Рогатинадан (ҳозирда Украинанинг Ивано-Франковск вилояти) эканлиги айтилади. Ҳуррам султон султонликнинг сиёсий ишларида муҳим роль ўйнаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда Ҳуррам султоннинг рус миллатига мансублиги ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилди