ЖАРнинг собиқ президенти ГРУ офицерининг қайнотаси эканлиги айтилмоқда

  • 31 январь 2019, 22:30
  • 1 610
  • Дунё
  • ЖАРнинг собиқ президенти ГРУ офицерининг қайнотаси эканлиги айтилмоқда
    «Росгеология» директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Руслан Горринг ҳарбий разведкада хизмат қилган ва ЖАРнинг собиқ президенти Жейкоб Зуманинг қизига уйланган. Бу ҳақда Горринг билан шахсан таниш бўлган манба Znak.com нашрига маълум қилган.

    Манбанинг айтишича, Руслан Горринг Мудофаа вазирлигининг ҳарбий университетини битирган. Ўқишни битирганидан сўнг у ГРУ номи билан танилган Россия қуролли кучлари бош штабининг бош бошқармасига ишга кирган.

    Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, Горринг ҳарбий-техник разведка билан шуғулланган, ўн йил давомида ЖАРда ишлаган.

    «Россия Африкадаги мавқеини стратегик жиҳатдан кучайтириши лозим бўлган ўша даврда Руслан “ўзини қурбон қилиб” ЖАРнинг собиқ президенти Жейкоб Зуманинг қизига уйланган», — деган манба.

    2009-2018 йилларда мамлакат президенти бўлган Зума куёвига иккита олмос конини совға қилган. Горринг улардан бирини Россия компаниясига 100 миллион долларга сотган ва бойиб кетган, деган Znak.com суҳбатдоши.

    » » ЖАРнинг собиқ президенти ГРУ офицерининг қайнотаси эканлиги айтилмоқда