Туркия соҳилларида «Гитлернинг йўқолган флоти» топилди

  • 03 февраль 2019, 16:27
  • 3 579
  • Дунё
  • Туркия соҳилларида «Гитлернинг йўқолган флоти» топилди
    Фото: cnnturk.com
    Туркияда «Гитлернинг йўқолган флоти» ҳақидаги фильм премьерасига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу флот Қораденгиз қирғоғида архив ҳужжатлари асосида топилган, деб ёзади хориж матбуотига таяниб «Daryo» нашри.
    CNN Turk ҳужжатли фильм учун тизер тайёрлаган.

    Телекомпаниянинг таъкидлашича, ўн йил аввал денгиз муҳандиси Сельчук Колая 1944 йил сентябрь ойида кемаларнинг сув остига чўккан жойини кўрсатувчи ҳужжатларни топган.
    Бу ҳалокатга учраган 30-сонли денгиз ости кемалари командирининг хариталари эди. Бир неча йил давомида ғаввослар кўрсатилган жойга тушган, бироқ у ерни тўлиқ видеога олиш имкони бўлмаётган эди.

    Яқинда съёмка ишлари ниҳоясига етган ва тез орада телекомпания уни фильм сифатида кўрсатмоқчи.
    Хусусан, қирғоқдан икки километр нарида U-23 сувости кемаси топилган. Яна икки сувости кемалари (U-19 и U-20) бошқа жойлардан топилган.

    Британиянинг The Telegraph нашри 30-сонли денгиз ости кемаларини «Гитлернинг йўқолган флоти» деб атаган.
    Сув ости кемалари 1944 йилда Собиқ иттифоқ қўшинларининг Руминиядаги Констанца портига яқинлашиши туфайли сув остига чўккан.

    » » Туркия соҳилларида «Гитлернинг йўқолган флоти» топилди