23:05 / 07.02.2019
4 902

Туркияда 8 қаватли уй қулади, одамлар вайроналар остида қолди (видео)

Туркияда 8 қаватли уй қулади, одамлар вайроналар остида қолди (видео)
Интернет фойдаланувчилари Истанбулнинг Картал туманида саккиз қаватли бино қулаши акс эттирилган видеони ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаштиришди.

Воқеа содир бўлган пайт кўчада кўп йўловчилар бўлган. Сўнгги маълумотларга қараганда, фожиа оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, 10 тадан зиёд киши эса турли даражадаги жароҳат олган.

CNN Turk маълум қилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Вайроналар остидан одамларни қидириш давом этмоқда.
Бинода 14 та хонадон истиқомат қилган. 43 киши рўйхатдан ўтган. Вайроналар остида камида 5 та автомобил қолиб кетганлиги айтилмоқда.
ВИДЕО

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 8 қаватли уй қулади, одамлар вайроналар остида қолди (видео)