date
views 3 523

АҚШда Суриядан қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилиши муддати маълум қилинди

АҚШда Суриядан қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилиши муддати маълум қилинди
АҚШ Суриядан ўз қўшинларини апрель охиригича тўлиқ олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, америкалик ҳарбийлар яқин ҳафталарда Сурияни тарк эта бошлайдилар. Бундан олдин улар ИШИД террорчилик гуруҳини батамом тор-мор этишлари лозим. Таъкидланишича, қўшинларнинг катта қисми март ўрталаригача, тўлиқ эса апрель охиригача олиб чиқилади.

Шунингдек, АҚШ қўшинларни олиб чиқишдан олдин турк ҳарбийларининг курдларга ҳужумини истисно қилиш мақсадида Туркия билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга Вашингтон Анқара билан келишувга эришилмаса, қўшинларни олиб чиқишни қолдиришга тўғри келиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Суриядан қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилиши муддати маълум қилинди