17:30 / 10.02.2019
2 977

Чикаголик эркак ҳаётида илк бор лотерея сотиб олиб 20 млн долларга эга бўлди

Чикаголик эркак ҳаётида илк бор лотерея сотиб олиб 20 млн долларга эга бўлди
Чикагонинг Иллинойс штатидан бўлган эркак ҳаётида илк лотерея чиптасини сотиб олиб, 20 миллион АҚШ долларлик жекпот ютиб олган, дея хабар беради «Дарё» нашри.

У лотерея сотиб олишни олдиндан режалаштирмаган, аммо ҳамкасби уни 20 АҚШ доллари эвазига лотерея сотиб олишга кўндирган.
Лотерея ғолибининг исми ошкор этилмаяпти. Энди ғолибга 20 йил давомида ҳафтасига 20 минг АҚШ долларидан тўланади.

Омадли эркак ютиб олган пулларига уй харид қилишни ва бизнес бошлашни режалаштираётганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, чипта «Америка орзуси»ни амалга ошириш учун ажойиб имконият бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)