06:00 / 11.02.2019
5 596

Туркия Хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди

Туркия Хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди
Туркия Хитойни этник уйғурлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни мажбурий ушлаб туриш учун мўлжалланган лагерларни ёпишга чақирган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳами Оқсой маълум қилди.

“Миллиондан кўпроқ уйғурлар турмалар ва концлагерларда мажбурий ушлаб туриш, қийноқ, мафкуравий қайта ишлаш сиёсатига тўқнаш келишди. Хитойдан ташқарида, жумладан Туркияда яшовчи уйғурлар ватанларидаги яқинлари ва қариндошлари ҳақида маълумот олиша олмаяпти. ХХI асрда яна концлагерлар пайдо бўлиши ҳолати бутун инсоният учун шармандаликдир. Хитой ҳукуматини этник уйғурларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва концлагерларни ёпишга чақирамиз”, деб айтган Оқсой.

Туркия вакили уйғур шоири, аввалроқ Хитой суди томонидан 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Абдураҳим Ҳайитнинг ўлимига изоҳ бериб, охирги икки йил давомида Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмон жамоаларига босим кучайганини қайд қилиб ўтган.

“Уйғурлар масаласи Туркия томонидан Хитой билан музокараларда мунтазам кўтарилади. Халқаро ҳамжамият ва БМТ бош котиби гуманитар фожианинг олдини олиш учун самарали қадамлар қабул қилишлари лозим”, деб қўшимча қилган Оқсой.

2018 йил август охирида БМТнинг ирқий таҳқирлашга барҳам бериш бўйича қўмитаси мутахассислари ўз ҳисоботларида Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да миллионга яқин уйғур ушланиб турилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Бунга жавобан Хитой келтирилган маълумотлар ҳеч нима билан асосланмаганлиги ва ҳақиқатга мос эмаслигини ҳамда мамлакатда ирқий таҳқирлаш борасида барча халқаро мажбуриятлар бажарилишини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Хитойни уйғурлар ушлаб турилган лагерларни ёпишга чақирди