07:26 / 13.02.2019
9 388

Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди

Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция ходимлари томонидан жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди. Бу ҳақда Haberler turk нашри хабар қилди, деб ёзади Sputnik.

Хабарда айтилишича, полиция ходимлари катта тезкор операция ўтказган. Тадбир давомида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган жиноий гуруҳ аниқланди.

Тезкор операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг 7 та йирик туманида ўтказилди. Полиция 30 дан ортиқ фоҳишалик хизматлари кўрсатилаётган уйни аниқлади.

«Тезкор тадбир натижасида 85 нафар аёл аниқланди, улардан 35 нафари Қирғизистон фуқароси, қолганлари — ўзбекистонликлар. Жиноий гуруҳ аъзолари интернет орқали аёллар билан танишиб, ишқий ёзишмани йўлга қўйган. Кейинчалик турмушга чиқиш баҳонаси билан уларни Туркияга таклиф қилишган. Келган аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган», — дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда аёлларни ўз ватанига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди