20:12 / 16.02.2019
5 027

Экспертлар яшаш сифати бўйича мамлакатлар рейтингини тузишди

Экспертлар яшаш сифати бўйича мамлакатлар рейтингини тузишди
Numbeo глобал маълумотлар базаси мутахассислари турли мамлакатлардаги яшаш сифати бўйича 2019 йилги рейтингни эълон қилишди. Рейтингни тузишда 71 мамлакатдаги аҳолининг харид қобилияти, хавфсизлик кўрсаткичлари, соғлиқни сақлаш даражаси, яшаш харажати, кўчмас мулк баҳоси, йўлга сарфланадиган ўртача вақт, ифлосланиш даражаси ва иқлим кабилар ўрганилди.

Рейтингнинг энг юқори ўринларидан Дания, Швейцария ва Финляндия жой олди. Шунингдек, Австралия, Австрия, Нидерландия, Исландия, Германия, Янги Зеландия, Норвегия дастлабки 10 таликка киритилди. Япония ва АҚШни ортда қолдирган Эстония 11-ўринга жойлашди.
Белоруссия 37-, Россия 59-, Украина 62-ўринни эгаллади. Марказий Осиёдан рейтингга киритилган ягона давлат – Қозоғистонга 69-ўрин насиб этди.
Сўнгги 71-ўриндан Миср жой олди.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Экспертлар яшаш сифати бўйича мамлакатлар рейтингини тузишди