date
views 4 379

Энг арзон ва энг қиммат бензинга эга мамлакатлар номи эълон қилинди

Энг арзон ва энг қиммат бензинга эга мамлакатлар номи эълон қилинди
2018 йилнинг тўртинчи чорагида дунё бўйлаб ёқилғи нархи аввалги чоракка нисбатан 9 фоизга тушган, дея хабар беради «Дарё» нашри.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, ёқилғининг бир литри учун ўртача нарх 1,8 АҚШ долларини ташкил қилади. Аммо кўп мамлакатлар бензинни анча арзон нархларда сотиб олади.

Энг паст нархлар Венесуэла (0,01 АҚШ доллари), Эрон (0,14 АҚШ доллари), Қувайт (0,35 АҚШ доллари), Нигерия (0,41 АҚШ доллари) ва Миср (0,43 АҚШ доллари)да қайд этилган.

Унинг ортидан Малайзия (0,53 АҚШ доллари), Саудия Арабистони (0,54 АҚШ доллари), БАА (0,59 АҚШ доллари), Россия (0,66 АҚШ доллари) ва Покистон (0,69 АҚШ доллари) жой олган.

Швейцария (1,59 АҚШ доллари), Франция (1,61 АҚШ доллари), Португалия (1,61 АҚШ доллари), Швеция (1,62 АҚШ доллари), Финляндия (1,63 АҚШ доллари) энг юқори ёқилғи нархига эга мамлакатлар рўйхатига киритилган.

Улардан сўнг Исроил (1,66 АҚШ доллари), Дания (1,7 АҚШ доллари), Нидерландия (1,71 АҚШ доллари), Греция (1,72 АҚШ доллари), Италия (1,74 АҚШ доллари) ва Норвегия (1,82 АҚШ доллари) ўрин олган.

Тадқиқотлар 61 мамлакатни қамраб олган, бироқ Украина рўйхатга киритилмаган. Украина ёқилғи қуйиш шохобчаларида 1 литр А-95 бензин нархи ўртача 1,2 АҚШ долларни ташкил қилади.
Шу билан бирга, ёқилғининг паст нархи унинг аҳоли учун мавжудлигини англатмайди, дейилади рейтингда. Мисол учун, нарх бўйича 10-ўринни эгаллаган Покистон аҳоли учун мавжудлик бўйича охирги ўринда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг арзон ва энг қиммат бензинга эга мамлакатлар номи эълон қилинди