Туркияда 295 нафар ҳарбийни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқди

Туркияда 295 нафар ҳарбийни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқди
Туркия Бош прокуратураси Анқарада давлат тўнтарилишида уринганликда айбланган Фатҳуллоҳ Гюленнинг FETO ташкилоти билан алоқадор бўлган 295 нафар аскарни ҳибсга олишга ордер берди, дея хабар беради «Дарё» нашри.
Уларнинг орасида юқори мартабали ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Ҳарбий хизматчиларнинг барчаси FETO аъзолари билан таксофон ва уй телефонлари орқали гаплашган.
Туркия раҳбарияти Гюленни 2016 йил 16 июль куни тунда содир бўлган ҳарбий тўнтарилишга уринишда айбламоқда.

Қўшма Штатларда яшовчи Гюлен Туркия сиртдан туриб ҳибсга олинган, Анқара Вашингтондан уни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда. Ф.Гюлен Туркиядаги тўнтарилишга алоқадор эмаслигини айтган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар