07:01 / 04.03.2019
4 818

Россия террорчилар устидан тўлиқ ғалаба қилинганини расман тан олди… ми?

Россия террорчилар устидан тўлиқ ғалаба қилинганини расман тан олди… ми?
Яқинда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қувайт телеканали мухбирига берган интервьюсида шу масалага алоҳида урғу бериб ўтди. Вазирнинг айтишига қараганда, Суриядаги дунёда фаолияти таъқиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи устидан тўлиқ ғалабага эришилди.

Аммо бу буткул бўшашган ҳолда эътиборсиз қолиш керак дегани эмас. Негаки, Суриянинг бурчак-бурчакларида бекитиқча фаолият юритаётган, навбатдаги хунрезликларга зўр бериб ҳозирлик кўраётган жангари гуруҳлар, ячейкалар барибир топилади.

Масалан, Идлиб шаҳрининг бир қисми ҳануз «Хайят Тахрир аш-Шам» жангарилари назорати остида турибди. Агар Туркия тарафи сўзида туриб, Россия ҳамда Эрон билан ҳамкорликда Идлиб шаҳрида ҳарбий ҳаракатларни бошласа, бу ҳудуд ҳам каллакесарлардан тўлиқ тозаланган бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия террорчилар устидан тўлиқ ғалаба қилинганини расман тан олди… ми?