11:30 / 18.03.2019
4 163

Boeing «бўш келмаяпти»: компания тарихдаги энг узун лайнерни тақдим этди

Boeing «бўш келмаяпти»: компания тарихдаги энг узун лайнерни тақдим этди
Фото: Sputnik
Американинг Boeing компанияси Boeing 777х самолётининг янги моделини — энг янги кенг фюзеляжли лайнерни тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Ушбу модель ҳозирги рекордсмен — икки палубали Boeing 747-8 моделидан ҳам узун бўлди. Лайнернинг узунлиги 77 метрни, қанотлари қулочи эса 72 метрни ташкил этади. Шундай қилиб, у ўзидан аввалги моделлардан деярли 77 метр узунроқлиги эвазига «дунёдаги энг узун йўловчи самолёти» бўлиб қолди.

Шу баҳорда 777х’нинг биринчи синов парвози амалга оширилади. Boeing аллақачон ушбу модель учун буюртма олган.

CNN маълумотларига кўра, янги лайнер тақдимоти Эверетт шаҳрида (Вашингтон штати) кенг фюзеляжли лайнер ишлаб чиқариш заводи биносида ёпиқ ҳолда ўтказилган.
Эфиопияда содир бўлиб, 157 кишининг ўлимига сабаб бўлган авиаҳалокат туфайли илк Boeing 777х’ни фақат компания ходимлари кўрди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Boeing «бўш келмаяпти»: компания тарихдаги энг узун лайнерни тақдим этди