17:10 / 24.03.2019
4 843

Венесуэла президенти Эртуғрул сабабидан Исломни қабул қилиши мумкин

Венесуэла президенти Эртуғрул сабабидан Исломни қабул қилиши мумкин
Венесуэла президенти Николас Мадуро Туркиянинг машҳур “Тирилиш Эртуғрул” сериалини томоша қилиши жараёнида Ислом динини қабул қилиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда сериалнинг бешинчи – охирги фасли эфирга узатилмоқда.

Мадуро: “Бу сериал ҳақиқий Исломни ўргатади. Балки кун келиб у сабабидан мусулмон бўларман”, деган.

Ўз навбатида Туркия ташқи ишлари вазири Мавлуд Човушўғли ўтган сентябр ойида Венусуэлага қилган сафарида Мадурога баъзи бир видеоларни кўрсатади ва президентни уларни кузатиб боришга чақиради. Човушўғлининг сўзларига кўра, Николас Мадуро видеоларни томоша қилганидан сўнг сериалдаги барча шахсиятларнинг исмларини санаб беради ва “Тирилиш Эртуғрул”ни катта қизиқиш билан томоша қилаётганини айтади.

Венесуэла президенти Николас Мадуро ўтган йили Туркияга қилган сафарида “Тирилиш Эртуғрул” сериалининг суратга олиш майдонига ташриф буюрган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда мазкур сериални дунёнинг 85 мамлакатида 1 миллиарддан ошиқ киши томоша қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэла президенти Эртуғрул сабабидан Исломни қабул қилиши мумкин