date
views 3 725

Нур-Султонда учта автобус ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди (видео)

Нур-Султонда учта автобус ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди (видео)
Фото: «Tengrinews»
26 март куни Нур-Султоннинг Кабанбай бaтир проспектида пойтахтнинг йўловчи ташувчи учта автобуслар ва тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Маълум бўлишича, 303 рақамли автобус 12 рақамли автобус билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг 53 рақамли автобус ва тез тиббий ёрдам машинаси урилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар йўловчи ва автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Хабарда айтилишича, полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда, тез ёрдам шифокорлари жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нур-Султонда учта автобус ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди (видео)