
Англиянинг энг кекса кишиси ҳисобланган Боб Уэйтон шу йил 29 март куни ўзининг 111- туғилган кунини нишонлади. Бу байрамни у қариялар уйида дўстлари ва яқин танишлари билан биргаликда қарши олди.
Мен грипп, малярия каби хавфли хасталикларга кўп маротаба чалинганман, — деди қария. — Икки-уч маротаба жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганман. Аммо ўлмадим. Сабаби, биринчи навбатда худодан узоқ умр сўрайман. Қолаверса, кўп пиёда юраман. Янги-янги танишлар орттираман. Албатта, мени тушунадиган одамлар билангина дўст тутинаман. Мана шуларнинг барчаси менга узоқ умр бераётган бўлса ажаб эмас…
Боб Уэйтон Елизавета II нинг ҳар туғилган кунида жўнатадиган қутлов отркыткасидан ҳам воз кечибди.
— Бу қутловни қироличанинг ўзи юбормаслигини ҳамма билади, — дейди қария. — Давлат қироличанинг номидан юборади. Демак, давлатнинг ортиқча пули кетади. Нима кераги бор беҳуда харажатнинг?..
Қариянинг икки ўғли, бир қизи, ўн нафар набираси, 25 чевараси бор. Аммо барибир ўзи ёлғиз мустақил ҳаёт кечиришни истайди. Дўконга харид учун ҳассада чиқади, ўзи учун овқат тайёрлайди. Уэйтон бобонинг гапига қараганда, одамнинг ҳар бир катта-кичик ҳаракати саломатлик ва узоқ умр гарови экан.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар