Брунейда эр(хотин)га қилинган хиёнат ва гомосексуал алоқалар учун тошбўрон қилиш орқали ўлимга маҳкум этиш тўғрисида шариат қонунлари кучга кирди. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар берди.
Шунингдек, ўғрилик учун жазонинг янги тури - қўл-оёқлар ампутацияси жорий этилмоқда.
Душанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қиролликни "шафқатсиз қонунларни" жорий этмасликка чақирди. Унинг фикрича, акс ҳолда бу "Бруней аҳолиси учун инсон ҳуқуқлари соҳасида жиддий орқага қайтиш бўлишини" англатади.
Британиялик санъаткор Элтон Жон ва америкалик актёр ҳамда режиссёр Жорж Клуни жиноий кодексга киритилган ушбу қўшимчалар учун Бруней султони Ҳассанал Болкиахга қарашли отелларга бойкот эълон қилишга чақирмоқда.
Бруней султонлиги БМТнинг зўравонлик, ва бошқа инсонийликка зид бўлган, шафқатсиз ёки инсон шаънини ерга урувчи турдаги жазо турларига қарши Конвенциясини имзолаган, аммо ратификация қилмаган.
Мамлакат қонунлари ўлим жазосини назарда тутса-да, амалиётда бу кам амалга оширилади: охирги марта олий жазо наркотиклар билан боғлиқ жиноят учун 2017 йилда қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди