Лукашенко Россия ҳақида: "шу даражада сурбет бўлиб қолишдики..."

  • 11 апрель 2019, 15:13
  • 1 289
  • Дунё
  • Лукашенко Россия ҳақида: "шу даражада сурбет бўлиб қолишдики..."
    Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиянинг хатти-ҳаракатларини санкциялар билан тенглаштирди. Бу ҳақда БелТАга таяниб Kun.uz нашри хабар берди.
    У Беларусдан олмалар олиб киришга чеклов жорий қилган Россиянинг ҳаракатларини қоралаб чиқди.

    «У ерда шу даражада сурбет бўлиб қолишдики, ҳатто бизнинг қўлларимизни қайира бошлашди», - дея маълум қилган Лукашенко.
    Беларусь президентининг сўзларига кўра, Россия ғарб санкцияларини танқид қилиб ва айни пайтда ўз шерикларига қарши чекловлар жорий этиб, хато йўл тутяпти.

    «Уларнинг ўзи санкциялар остида бўлиб турибди ва буни қоралашмоқда. Мен уларни бу борада бутунлай қўллаб-қувватлайман. Шу билан бирга, улар ўзларининг иттифоқчиларига қарши шунга ўхшаш қурол билан курашмоқда», - деди Лукашенко.

    Аввалроқ, Россельхознадзор 12 апрелдан бошлаб Беларусдан олма ва нок олиб киришга тақиқ қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
    Бундан олдин, Лукашенко фермага ташрифидан кейин бош вазир ўринбосари, вазир ва губернаторни ишдан ҳайдаганди.

    » » Лукашенко Россия ҳақида: "шу даражада сурбет бўлиб қолишдики..."