09:10 / 14.04.2019
7 692

Турк актёри Бурак Ўзчивит фарзандли бўлди

Турк актёри Бурак Ўзчивит фарзандли бўлди
Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит ва унинг рафиқаси – турк актрисаси Фахрия Эвжен ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Бу ҳақда Milliyet нашрига таяниб Kun.uz маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Фахрия Эвжен вазни 3,67 кг, бўйи 52 см келадиган ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Чалақоққа Каран исми берилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, Ўзчивит туғуруқ вақтида рафиқасини қўллаб-қувватлаб турган ҳамда қувончдан кўз ёшларини ушлаб тура олмаган.

Актёр Show TV канали билан телефон орқали суҳбатда туғуруқ яхши ўтганини маълум қилган.
Таъкидланишича, она ва фарзанд ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар ва яқин орада шифохонадан чиқариладилар.

Ўзчивит ва Эвженнинг тўйи 2017 йил 29 июнда бўлиб ўтган. Бурак ва Фахрия "Чолиқуши" сериали съёмкалари вақтида танишишган, улар бу сериалда бош ролларни ижро этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк актёри Бурак Ўзчивит фарзандли бўлди